Спорт | 19:54 / 30.03.2017
29905
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда камералар бир ҳафта давомида қанча қоидабузарликларни қайд этгани маълум бўлди

15 март кунидан 29 март кунига қадар 883 та кузатув камералари ёрдамида жами – 45.000 тагача қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББда ташкил этилган брифингда ИИББ ЙҲХББ жамоатчилик билан ишлаш бўлими вакили Алишер Абдуқодиров хабар берди.

Қайд этилишича, бу қоидабузарликларнинг 26 мингтагачаси сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, 19 мингдан зиёди тезликни белгиланган меъёрдан оширганлик ҳуқуқбузарликларини ташкил этган.

Брифингда таъкидланишича, бир ҳафта давомида эса жами 8 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар қайд этилди. 

Уларнинг 4 мингдан зиёди сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш ва 4 мингдан ортиғи тезликни белгиланган меъёрдан оширганликка тегишли.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида эса жами 19.258 та қоидабузарликлар аниқланган.

Ҳафта давомида 15 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлса, камералар ишга туширилганлиги муносабати билан ўтган йилнинг шу ҳафтасига нисбатан 13 тага камайган. Одам ўлими билан боғлиқ ҳолат эса 5 тага камайган (1 та аниқланган). 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 15 мартидан бошлаб Тошкентнинг 115 та чорраҳасида йўл ҳаракати қоидаларини фото ва видеоқайд этиш тизими ишга тушди, улар 883 камерадан иборат.

Мавзуга оид