Ўзбекистон | 22:33 / 30.03.2017
105924
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тугатилаётган лицейлар рўйхати маълум қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида республикада 4 та академик лицей тугатилади, 54 таси эса касб-ҳунар коллежига айлантирилади.

Тугатилаётган лицейлар рўйхати маълум қилинди.

Айнан қайси Академик лицейларнинг фаолияти тугатилаётганлиги маълум қилинди. Булар:
1.Андижон тиббиёт институти қошидаги 2-сонли Академик лицей (ўқувчилар сони - 547)
2.Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институт қошидаги 2-сонли Академик лицей (ўқувчилар сони - 173);
3.Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги 2-сонли Академик лицей (ўқувчилар сони - 300);
4.Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти қошидаги Академик лицей (ўқувчилар сони - 307).

Қарорга кўра, ушбу академик лицейларнинг 1-босқичларига ўқувчиларни қабул қилиш 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади. Яъни юқорида номлари келтириб ўтилган ўқув даргоҳларига 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилинмайди. Қолган ўқувчилар ўз ўқишларини охиригача давом эттиришади. 

Лицейлардаги ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар сони чекланади

Президент Қарори Академик лицейларда ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, академик лицейларда умумтаълим мактабларининг энг қобилиятли битирувчиларини жамлаш, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг танланган касблар ва мутахассисликларни эгаллаб олишга бўлган эҳтиёжини қондириш учун шарт-шароитларни янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинган.

Лицей битирувчиларига сертификатлар топширилади

Мавзуга оид