Энг яхши менюни тақдим этувчи 5 авиакомпания
InflightFeed блоги муаллифи Ник Лукас Business Insider'га берган интервьюсида борт менюси ҳақида шундай дейди: "Сўнгги беш йил давомида авиакомпаниялар таомлар ассортиментида бир-бирини ортда қолдиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Парвоздан кейин йўловчилар икки нарсани муҳокама қилишади: жамоа ва таом".
Лукас 10 километр баландликда, соатига 800 километр тезликда ҳаракатланиб тушлик қилишдек фактнинг ўзи ҳам - жуда ғаройиб эканлигини таъкидлайди, одамлар шунинг учун ҳам уни эслаб қолишади.
Qantas Airways экипажининг собиқ аъзоси янги тансиқ таомлар илинжида ҳар йили 180 минг километрдан ортиқ йўлни босиб ўтади. У энг яхши менюга эга авиакомпаниялар бешлиги ҳақида маълумот беради.
Austrian Airlines (Австрия ҳаво йўллари)
Шубҳасиз, энг яхши егуликлар уларда - бундай мазали таомларни топиш қийин. Бундай фантастика учун 15 евро қўшимча тўласангиз ҳам арзийди.
Singapore Airlines (Сингапур ҳаво йўллари)
Менга бу авиалиниялар ёқади: уларнинг сервиси ва менюси (ҳатто иқтисодий тоифадаги) ажойиб. Биринчи ва Сьют-тоифа йўловчиларига илтифот белгиси сифатида Dom Perignon Vintage 2004 шампан виноси тақдим этилади.
Scandinavian Airlines (Скандинавия ҳаво йўллари)
Бизнес-тоифадаги таомлар кўпроқ Скандинавиядаги ажойиб ресторандаги тушликка ўхшайди. Бу ерда асосий таомларни келтиришда патнислардан фойдаланилмайди, иккинчи таомларни эса аравачадан ўзингиз танлаб олишингиз мумкин.
Шунга қарамай, баъзиларни бортдаги бошқа товарларнинг нарх ва сифат нисбати қониқтирмаслиги мумкин.
Air Europa (Европа ҳаво йўллари)
Мен Европа бизнес-тоифаларида татиб кўришга муваффақ бўлган энг яхши таомлар шу авиакомпанияда бўлса керак. Қаранг, қандай иштаҳани қитиқлайди, маҳсулотлар кўриниши ҳам сархил - худди тўғри қишлоқ бозоридан келтирилгандек.
Turkish Airlines (Туркия ҳаво йўллари)
Turkish Airlines ажойиб, уларнинг таомлари доим мазали. Уларнинг менюси - дунёдаги энг яхши менюлардан бири деб ҳисоблайман, ҳатто иқтисодий тоифадаги таомлари ҳам хуштаъмдир.
Мавзуга оид
21:00 / 21.02.2020
Дунё авиакомпаниялари коронавирус сабабли 30 млрд доллар йўқотиши мумкин
19:50 / 10.11.2019
Дунёнинг энг хавфсиз авиакомпаниялари рейтинги тузилди
09:48 / 21.06.2019
АҚШ авиакомпанияларига Эрон устидан учиш тақиқланди
20:20 / 08.09.2017