Анқара: Идлибда кимёвий қурол қўлланилганига доир далиллар бор
Суриянинг Идлиб вилоятидан Туркияга келтирилган яраланганлар кимёвий қуролдан амалга оширилган ҳужум жабрдийдаларидир. Туркия соғлиқни сақлаш вазири Ражаб Акдаг шундай баёнот берди.
"Идлибда жабрланганларнинг 30 нафарга яқини Газиантепдаги шифохонага келтирилган. Илк текширув натижалари гап кимёвий ҳужум ҳақида бораётганини кўрсатмоқда", — дея вазир сўзларини келтиради NTV телеканали.
Сурия мухолифати ва инқилобий кучлари миллий коалицияси 4 апрель куни Идлиб вилоятининг Хон Шайхун шаҳрига уюштирилган кимёвий ҳужум оқибатида 80 кишини ҳалок бўлгани ва 200 нафар одамнинг яралангани ҳақида хабар қилган эди. Мухолифат томони мазкур ҳодиса учун жавобгарликни Сурия ҳукумат кучлари зиммасига юкламоқда. Бунга жавобан, Сурия ҚКларидаги манбанинг РИА Новостига баёнот беришича, Сурия армияси бирор бир кимёвий қуролга эга эмас, мухолифатнинг баёноти эса ҳукумат кучларига қарши ташвиқот усулларидан бири бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
12:52 / 10.08.2024
Сурияда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди
15:07 / 07.08.2024