Удмурдистон губернатори катта миқдорда пора олганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди
Москванинг Басман туман суди Удмурдистон Республикасининг эндиликда собиқ раҳбари Александр Соловьёвни икки ойга ҳибсга олишга рухсат берди. Суд қарори собиқ амалдорни саломатлиги сабабли уй қамоғига олиш ҳақидаги илтимосга қарамай қабул қилинди. 67 ёшли Соловьёв адвокатларининг айтишича, бир йил аввал собиқ амалдорнинг буйраги олиб ташланган ва шунинг учун у доимий тиббий кузатув ва махсус дори-дармонлар қабул қилишга эҳтиёжманддир.
Судья Артур Карповнинг тушунтиришича, агар Соловьёвга юмшоқроқ ҳукм чиқарилганда у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва мансабдор шахслар билан алоқаларидан фойдаланиб терговнинг боришига босим ўтказиши, гувоҳларни қўрқитиши ҳамда мул-мулкка эга бўлган Испанияда яшириниши мумкин эди.
Соловьёв 4 апрелга ўтар кечаси ушланган ва Москвага олиб кетилган. Кейинроқ унга нисбатан йўл қурилишларида ваколатларини суистеъмол қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Шу сабабли Россия президенти Владимир Путин Соловьёвни Удмурдистон раҳбари лавозимидан "ишончни йўқотгани" сабабли бўшатишга қарор қилган. Путин Соловьёв ўрнига Жамоатчилик палатасининг собиқ котиби Александр Бречаловни вақтинчалик тайинлади.
Тергов тахминига кўра, Соловьёв Кама ва Буй дарёлари устидан кўприклар қурилишида 140 млн рубль миқдорида пора олган. У бу пулларни кўприкларни қуриш билан шуғулланган компания вакилларидан 2014-2016 йиллар давомида олган.
Терговчиларнинг фикрича, собиқ амалдор бу пуллар эвазига қилинган ишлар учун федерал ва ҳудудий бюджетлардан навбатдан ташқари тўловлар амалга оширилишини таъминлаши ҳамда қум ва қум-шағал қоришмасини геологик ўрганиш, разведка қилиш ва қазиб олиш учун лицензия ажратиши керак бўлган.
Мавзуга оид
13:46
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
17:42 / 05.11.2024