Жаҳон | 17:24 / 07.04.2017
20374
1 дақиқада ўқилади

Сурия ҳукумати америкаликлар ҳужуми қурбонлари сонига аниқлик киритди

Америкаликларнинг Суриядаги Шайрат авиабазасига қилган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ҳарбийлар сони 10 нафарни ташкил қилган. Бу ҳақда SANA агентлиги хабарида маълум қилинди.

Агентлик маълумотига кўра, ракета зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан ҳам 9 киши ҳалок бўлган. Улардан 4 нафари болалар эди. Ракеталар авиабаза яқинидаги қишлоқдаги турар жойларга ҳам келиб тушган. Шунингдек, 7 киши жароҳатланган.

Охирги хабарларда ҳужум қурбонлари сони 7 нафарни ташкил қилгани айтилганди.

АҚШ қуролли кучлари 7 апрелга ўтар кечаси Дональд Трампнинг буйруғи билан Суриянинг Хомс вилоятида жойлашган аэродромга ракета зарбалари берган. Авиазарба 4 апрель куни Суриянинг Идлиб вилоятида қўлланилган кимёвий қуролга жавоб бўлган. АҚШ раҳбарияти тахмин қилинаётган кимёвий ҳужум айнан шу аэродромдан бошланган деб ҳисобламоқда.

Мавзуга оид