Видео: Хитойда ер юзидан 200 метр баландликда сайр йўлакчаси қурилди
Хитой жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳри яқинида “Осмон йўлаги” (Sky Corridor) номли ноодатий сайр йўлакчаси очилди. У ер юзидан 200 метр баландликда жойлашган. Шишали полга эга пўлат конструкция тоғ тепасидан 80 метрлик узунликда чиқиб туради. Йўлакдан Хитойдаги энг машҳур жойлардан бири – тошли ўрмонга ажойиб манзара очилади. Бу ҳақда 9Elsewhere хабар бермоқда.
Яқин орада Чунцинда Цинмин марҳумларини хотирлаш анъанавий фестивали бўлиб ўтади. Байрам давомида шаҳарга 10 мингга яқин сайёҳ келиши кутилмоқда. Улар билан бирга, йўлакни дунёдаги энг узун шундай жой сифатида қайд этиш мақсадида Гиннесснинг рекордлар Китоби комиссияси ҳам келади. Аввалгиси 2007 йилда АҚШда очилган бўлиб, 21 метр узунликка эга бўлган.
Мавзуга оид
13:20 / 27.09.2024
Таиланддан Ўзбекистонга саёҳатчиларни жалб қилиш учун махсус туристик пакетлар ишлаб чиқилади
07:52 / 10.06.2024
Шенген визасини бериш нега рад этилади? Евроиттифоқ вакили билан суҳбат
07:34 / 26.04.2024
Икки ойда 850 минг ўзбекистонлик туристик мақсадда хорижга чиққан
12:32 / 09.04.2024