Жаҳон | 00:15 / 11.04.2017
10909
1 дақиқада ўқилади

Саёҳатчилар дунёнинг энг яхши авиакомпаниясини танлаб беришди

Дубайда жойлашган Emirates авиакомпанияси Travelers' Choice 2017 (Саёҳатчилар танлови) мукофоти билан тақдирланди. Ушбу авиакомпания энг яхши эконом синф ва энг яхши биринчи синфга эга авиакомпания деб топилди.  

Бу борада 2-ўринни Сингапурнинг Singapore Airlines миллий авиакомпанияси эгаллади. Бразилиянинг Azul лоукостери етакчи учталикни якунламоқда. 4-ўринни АҚШнинг JetBlue Airways, 5-ўринни Янги Зеландиянинг Air New Zealand авиакомпаниялари эгаллади. 

Етакчи ўнталикдан шунингдек Жанубий Кореянинг Korean Air, Япониянинг Japan Airlines, Таиланднинг Thai Smile, АҚШнинг Alaska Airlines ва Индонезиянинг Garuda Indonesia авиакомпаниялари ўрин олган.

Travelers' Choice мукофоти TripAdvisor сайтида сайёҳлар томондан қолдирилган фикрлар асосидатақдим этилади. Бунда берилган изоҳларнинг ҳам сифати, ҳам миқдори ҳисобга олинади.

Мавзуга оид