Қирғизистонда лотин ёзувига ўтиш таклиф қилинди
Қирғизистон парламенти депутати Канибек Иманалиев Қозоғистондан ўрнак олиб, кириллча ёзувга асосланган қирғиз алифбосини лотин ёзувига асосланган алифбога ўтказишни таклиф қилди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 12 апрелда ҳукуматга йил охиригача миллий алифбони лотин алифбосига ўтказишни тайёрлашни топширди. Ушбу жараённи 2025 йилгача якунлаш режалаштирилган. Бу вақтгача барча ишчи ҳужжатлар, даврий нашр ва китоблар лотин ёзувида чиқиши керак.
"Туркманистон, Ўзбекистон ва энди Қозоғистон лотинчага ўтмоқда. Мен ҳозир бизда бунинг учун пуллар йўқлигини биламан, бироқ маълум вақтдан кейин, 2030-2040 йилларгача буни амалга ошириш керак", деб айтган Иманалиев.
Унинг фикрича, Қирғизистон ҳозирданоқ лотин алифбосидан мутахассисларни тайёрлаши зарур. Унинг фикрича, бу алифбони қўллаш "замон талаби ва технологияларни ривожлаништириш" ҳисобланади. Бундан ташқари, кириллчадан воз кечиш қирғизларнинг миллий ўхшашлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Қирғизистонда 20-аср бошида лотин алифбоси ишлатилган, 1940 йилдан эса тўлиқ кирилл алифбосига ўтилган.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024