Сеулда очилган дунёдаги энг баланд меҳмонхонадан фотожамланма
Сеулда яқинда дунёдаги энг баланд меҳмонхона Lotte World Tower очилди. Бу ҳақда Korea JoongAng Daily нашри маълум қилди.
Ушбу осмонўпар бино дунёдаги энг баланд биноларнинг етакчи бешталигига кирди. Бино, шунингдек, Корея яриморолидаги энг баланд бино ҳисобланади.
Баландлиги 555 метр келадиган бинони қуриш учун 7 йил вақт ва 3,6 млрд доллар талаб қилинди. Бинода 123 та ер усти қавати мавжуд бўлиб, унинг пастки қаватларидан дўконлар, банклар ва офислар, тиббиёт ва фитнес марказлар жой олган.
42-101-қаватларда офислар, апартаментлар ва меҳмонхона жойлашган. 108-114-қаватлар бутун қават билан ижарага берилади. Бинонинг энг баланд 117-123-қаватларида умумий фойдаланиш зоналари, мисол учун, томоша майдончаси жойлашган. У ўзига 900 кишини сиғдира олади. Томоша майдончасига туннел орқали ўтилади.
118-қаватдаги томоша майдончасидан қуш учадиган баландликдан очиладиган манзараларни, оёқ остидаги ойнаванд полдан пастдаги чорраҳани кўриш мумкин.
Меҳмонхона вакилларининг айтишича, бино ва унинг ёнида қурилган Lotte World Mall савдо маркази йилига 50 млн гача сайёҳни жалб қила олади.
Ушбу бино бир неча рекорд кўрсаткичларга ҳам эга: унинг 85-қаватида сузиш ҳавзаси жойлашган бўлиб, бу ерда дунёда энг баланд жойда сузиш мумкин. Бинода шунингдек дунёдаги энг тез лифтда юриш мумкин. Лифтнинг тезлиги бир дақиқада 600 метрни ташкил қилади.
Бинонинг яна бир ўзига тортувчи жиҳати – унда ҳайратланарли 2 минг кишилик концерт зали мавжуд.
Бинонинг остида Lotte World кўнгилочар боғи мавжуд бўлиб, унда анъанавий аттракционлардан ташқари, коньки учиш майдончаси ва халқ музейи мавжуд.
Бинода шунингдек ноёб аквариум мавжуд бўлиб, унда майда балиқлардан тортиб кит ва дельфинларгача турли денгиз жонзотларини учратиш мумкин.
Бино қурилиши билан боғлиқ яна бир қизиқ факт: бино қурилиши 2005 йилда бошланган, бироқ у жойлашган ҳудуднинг аэродромга яқинлиги сабабли бу ерда баландлик чеклови мавжуд бўлиб, шу туфайли унинг қурилиши тўхтаб қолганди. Меҳмонхона қурилишини давом эттириш учун аэродромнинг учиш-қўниш полосасини 3 градусга суришга ва бунинг учун 100 млн доллар сарфлашга тўғри келган.
Мавзуга оид
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:50 / 22.10.2024
ОАВ: Сеул Украинага разведка ходимларини юбориши мумкин
10:51 / 22.07.2024
Сеул КХДРни яна чиқинди шарларини учиришда айблади
10:18 / 25.01.2024