Жамият | 16:34 / 19.04.2017
20671
2 дақиқада ўқилади

Тошкент аҳолиси гаражлар бузилишига муносабатини билдирмоқда

Тошкент Ц1 мавзесида гаражларни оммавий бузиш ишлари олиб борилмоқда. Гараж эгаларидан ўзларига тегишли мулкни бузиш талаб қилинмоқда. Бунга сабаб сифатида гаражлар ўрнида замонавий кўпқаватли автотураргоҳларнинг қурилиши кўрсатилмоқда. Бу ҳолат Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳида қизғин мунозараларга асос бўлди

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, янги беш қаватли автотураргоҳ тураржойларнинг шундоққина ёнгинасида барпо этилади. Гаражлар оралиғида ўсаётган дарахтларни кесиш режалаштирилган. «Одамлар уйлари деразалари остида кунбўйи шовқин-сурон, ишчилар тўдаси ва чиқиндилар уюми», - деб ёзади фойдаланувчилардан бири. 

Бу борада турли фикрлар ҳам билдирилмоқда. 

«Бу каби қонунсизлик жонга тегди!!!!», дейди бири. Бошқалари, аксинча, гаражларнинг бузилишини ёқлашади. «Жилла қурса, болалар майдончалари учун бўш ҳудуд топилади. Болаларимиз хурсандчилиги учун». Яна бир изоҳ қолдирувчи «гаражлар олиниши тўғри экани, бироқ уларнинг ўрнида автотураргоҳлар бўлиши аниқ эмас»лигини айтади. 

Эслатиб ўтамиз, пойтахт маъмурияти томонидан қабул қилинган автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга солиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур доирасида чоралар кўриш лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжатда замонавий кўп қаватли автотураргоҳлар ва бепул тураргоҳларни очиш режалаштирилган. 

Мавзуга оид