Ўқитувчиларнинг мукофот пулларини ўзлаштирган директор жазоланди
Санобар Панаева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2009 йилдан 2016 йил 25 июлгача Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида директор бўлиб ишлаган. Фаолияти давомида мактабда таълим-тарбия жараёнларини самарали йўлга қўйишни таъминлаш баробарида, ўз чўнтагини қаппайтиришни ҳам унутмаган. Бунда эса директор жамғармаси унга қўл келган, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
У 2011-2015 йиллар ва 2016 йилнинг январь-май ойларида 27 нафар ходимга 72 та ҳолатда 25 млн. сўмдан ортиқ моддий рағбатлантириш пуллари нотўғри тўланишига сабаб бўлган. Бунинг ўзига хос “жиҳат”лари бор эди. Рағбатлантириш пуллари ходимларнинг пластик карточкаларига ўтказиб берилар, аксарият ҳолларда бу маблағни директорнинг ўзи тасарруф қиларди.
“Йил ўқитувчиси”, “Ойнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танловларида қатнашиб, юқори ўринларни олган ўқитувчиларга 2011-2014 йиллар давомида мукофот пуллари ёзилиб, пластик карточкаларига тушириб берилган. Бироқ, бу пулларни ўқитувчилар эмас, балки С.Панаева ўз эҳтиёжлари учун ишлатган экан.
Ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ва суриштирув жараёнида директор томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар тўлиқ қопланишига эришилди. Суд ҳукми билан С.Панаевага тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024