АҚШ Шимолий Кореяга қачон зарба бериши мумкинлиги айтилди
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли америкалик ҳарбийлар КХДРга зарба бериши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳолат Пхеньян баллистик ракеталар синовини давом эттирса юз беради.
"Биз, у (Ким Чен Ин – таҳ.) бизга ҳаракатлар учун сабаб бермагунига қадар ҳеч нарса қилмаймиз. Агарда сиз, у ҳарбий базага ҳужум қилганини, ёки қандайдир қитъалараро баллистик ракета учирилганини кўрсангиз, албатта, буни амалга оширамиз", - дея айтиб ўтди Хейли NBC телеканали эфирида АҚШ КХДРга огоҳлантирувчи зарба бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.
Шунингдек унинг аниқлик киритишича, якуний қарор АҚШ президенти томонидан қабул қилинади. Шу билан бирга, дипломатнинг қайд этишича, Вашингтон Пхеньян билан уруш учун баҳона қидираётгани йўқ ва халқаро ҳамжамият билан Шимолий Корея масаласи бўйича ҳамкорлик қилиш тарафдори.
Хейли АҚШнинг Хитой билан ўзаро алоқалари жуда муҳим эканини алоҳида таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, бу давлат Шимолий Корея ҳукуматига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024