Ўзбекистон | 20:45 / 25.04.2017
4792
1 дақиқада ўқилади

Кувайт делегацияси Тошкентга келмоқда

Кувайт Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид бошчилигидаги делегация шу ҳафта охирида Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

«27 апрель куни Ўзбекистонга Кувайт Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид бошчилигидаги делегация ташриф буюради», — дейилган хабарда.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек, қатор вазирлик ва идораларда музокаралар олиб бориш, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ўрин олган.

Мавзуга оид