Жаҳон | 21:31 / 28.04.2017
7213
1 дақиқада ўқилади

Британиянинг янги купюраларида хатолар аниқланди

Фото Stefan Wermuth

Англия банкининг янги 5 фунт стерлинглик банкноталарида тиниш белгиларига оид хатолар аниқланди. Янги купюрада Англиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчиллга тегишли цитатада қўштирноқ ва нуқта қўйилмаган. 

Купюрада Черчилл сурати ёнида унинг "Менда сизга қон, меҳнат, кўз ёши ва тердан бўлак таклиф қиладиган нарса йўқ" (I have nothing to offer but blood, toil, tears and sweat) деб айтган ибораси жойлаштирилган.

"Гўёки бу иборани Черчилл эмас, 5 фунт айтаётгандек таассурот бор. У ерда қоидага кўра, қўштирноқ ва нуқта бўлиши керак", деб айтган Оксфорд университети ўқитувчиси Тара Стаббс.

Маълум қилинишича, янги банкноталар ўтган йил октябрида муомалага чиқарилган ва айни вақтда муомалада бу купюралардан жами 400 млн фунт стерлинг айланмоқда.  

Англия банки бу эътирозларга ҳозирча изоҳ бермаган.

Мавзуга оид