Жаҳон | 19:35 / 03.05.2017
45378
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Шимолий Корея томон баллистик ракета учирди

Фото: U.S. Force

АҚШ Тинч океани узра Шимолий Корея томон қитъалараро ядровий баллистик ракета Minuteman III’нинг ўқув парвозини амалга оширди. Бу ҳақда The Washington Times нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, ўзида ядровий зарядни ташишга қодир бўлган қитъалараро баллистик ракета 4 минг миль учиб ўтиб, АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида, Маршалл ороллари яқинида океанга тушган.  
 
Бу ракета учирилиши 10 ойдан кўпроқ вақт давомида режалаштирилган. Ракета учирилган Калифорниядаги базадан бир ҳафта олдин бошқа бир ракета учириш режалаштирилганди. 

2008 йил ҳолатига кўра, АҚШ ҳисобида Minuteman III баллистик ракетасидан 450 дона турган ва уларга 550 та ядровий каллак ўрнатилган бўлган. Қитъалараро баллистик ракеталар АҚШнинг турли штатларидаги авиабазалар шахталарида жанговар навбатчиликда туради.

Мавзуга оид