Ўзбекистон | 23:13 / 04.05.2017
21997
1 дақиқада ўқилади

4 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида такрорий зилзила қайд этилди

Иллюстратив сурат

“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 4 май куни соат 16:10 да республикамизнинг айрим ҳудудларида такрорий зилзила (афтершок) қайд этилган. Бу ҳақида ФВВ хабарномасида маълум қилинди.

Зилзила маркази Тошкент шаҳрининг жануби-шарқий йўналишида 260 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Бу ерда қайд этилган зилзила магнитудаси 5,2 ни ташкил қилди.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғонада - 2 балл, Андижонда - 2 балл, Наманганда - 2 балл, Тошкентда - 2 баллга яқин бўлган.

Зилзила оқибатида жабрланиш ҳолатлари ва талофатлар кузатилмади.

Мавзуга оид