Афғонистон президенти Покистонга боришдан бош тортди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани чоршанба куни Покистонга ташриф билан бориш бўйича таклифни рад этди.
"Мен Исломобод бизга Мозори-Шариф, Кобул Америка университети ва Кандаҳордаги терактлар ижрочиларини топширмагунига қадар Покистонга бормайман", - дея Ғанининг сўзларини келтиради Афғонистоннинг Geo News телеканали. Афғонистон раҳбари Кобулда Покистон делегацияларидан бири билан учрашув давомида улардан “унинг ҳудудида бор бўлган “Толибон” ҳаракати жангариларига қарши аниқ чора-тадбирлар”ни талаб қилган.
Покистон раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонлиги бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади. Ўз навбатида, Исломобод Афғонистонни мамлакатда юз берган сўнгги йирик террорчилик ҳужумларига айнан унинг ҳудудида тайёргарлик кўрилгани ва амалга оширилганлигида айбламоқда.
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
21:27 / 03.10.2024
“Толибон” Ваҳан коридорини очмоқчи. Бу қанчалик реал?
23:22 / 24.09.2024
БМТ Афғонистонда аёлларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашни талаб қилди
19:37 / 24.09.2024