“Сохта” стоматолог фош этилди
Хонқалик Жасур Собиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) тиш даволаш хусусий корхонаси ташкил қилиб, 2015 йил 22 июлда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лицензия олган, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Ўзи “ортопедик стоматология” йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотлар эгалиги, тиши оғриган беморларга стоматологик хизмат кўрсатиш ваколатига эга бўлмаганлиги туфайли, врач-стоматолог Н.Азизовани гўёки хусусий муассасада фаолият юритади, қабилида кўрсатиш учун уни расман ишга олган ва статистик, солиқ ҳисоботларида бу қайд қилиб келинган. Амалда эса Н.Азизова тиббиёт муассасасига ойда бир ёки икки марта ташриф буюрарди, холос. Беморларни эса Ж.Собировнинг ўзи даволаб келарди.
Халқимизда “миси чиқди”, деган ибора бор. Бу сохталик бир куни фош қилинишидан далолатдир. Ж.Собировнинг ҳам ваколати бўлмаган, билими етмаган фаолият билан шуғулланиши ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Унинг ҳузурига ташриф буюрган бемор С.Сапаева кейинчалик олти ой давомида бош ва тиш оғриғидан азият чекишга, узлуксиз равишда оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилишга мажбур бўлди. Охир-оқибат, олий маълумотли врач-стоматолог ҳузурига борганида, шифокор унга тиши умуман яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги, уни фақат суғуриб ташлаш мумкинлигини айтди. Тишини суғуриб олгач эса, тиш остида игна синиғи қолиб кетганлигини кўрган шифокор унга ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишни тавсия қилди. Андишага бориб, С.Сапаева шикоят ёзишни лозим топмади. Бироқ малакали врач томонидан ёзилган ва тақдим қилинган амбулатор хулосалари ҳуқуқ-тартибот ходимларини ушбу ҳолатга жиддий ёндашишга ундади. Ж.Собировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва тергов жараёнида ҳолат атрофлича ўрганилди, таҳлил қилинди.
Суд ҳукми билан Ж.Собиров тегишли жазога тортилди ва муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилинди.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
15:50 / 02.11.2024
Ўзбекистон стоматологлари Испанияда илғор имплантология технологияларини ўзлаштирди
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024