Жаҳон | 16:55 / 09.05.2017
7721
1 дақиқада ўқилади

Экзит-поллар: Жанубий Корея президенти сайловларида либерал номзод ғалаба қозонмоқда

Фото: Reuters

Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида либерал номзод Мун Жэ Ин етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги экзит-поллар маълумотига асосан хабар берган.

Жанубий Кореянинг уч телекомпанияси томонидан ўтказилган экзит-поллар натижасига кўра, у 41,4 фоиз овоз олган.

Унинг рақиби – консерватив номзод, собиқ прокурор Хун Жун Пё – дастлабки маълумотларга кўра, 23,3 фоиз овоз тўплаган.

Аввалроқ Жанубий Кореяда мамлакат президенти сайловлари бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид