Жаҳон | 08:52 / 09.05.2017
7752
1 дақиқада ўқилади

Германия турк ҳарбийларига сиёсий бошпана тақдим этди

Фото: dpa

Германия турк ҳарбийларига сиёсий бошпана тақдим этди. Улар ГФР ҳукуматига шундай илтимос билан Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш юз бергач, чиқишган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Таъкидланишича, Германия дипломатик паспортлари бўлган фуқароларнинг биринчи мурожаатларини қаноатлантирган.

Аввалроқ 250 нафардан ортиқ турк ҳарбийлари ва дипломатлари Германия миграция хизматларидан сиёсий бошпана сўрагани хабар қилинганди.

ГФР ҳукуматининг қайд этишича, бу инсонларнинг бари Туркияда Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда гумонланиб таъқиб қилинмоқда.

 

Мавзуга оид