Евроҳудуд мамлакатлари ягона парламенти ташкил этилиши мумкин
ГФР молия вазири Вольфганг Шойбле евроҳудуд мамлакатлари ягона парламентини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. У Европа интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида яратилиши мумкин.
"Мен бу ҳақда Эммануэль Макрон билан гаплашдим: Европа парламенти аъзолари билан евроҳудуд парламентини яратиш мумкин эди, у Европа барқарор механизмига кўмак беришга қодир бўларди", - дея маълум қилди Шойбле Италиянинг La Repubblica газетасига берган интервьюсида.
Германиялик вазир Франциянинг янги президенти иқтисодий дастурининг “европача” пунктларига изоҳ берди, хусусан, ягона молия вазирлигини ташкил этиш ва евроҳудудда ягона бюджетни олиб бориш борасида тўхталиб ўтди.
"Президент Макрон ва мен бир фикрдамиз. Евроҳудудни мустаҳкамлаш учун икки усул бор: Трактатларни (ЕИ учун асос бўлган Рим келишувлари) ўзгартириш ёки буни ҳукуматлараро алоқалар прагматик йўли орқали қилиш. Трактатларни ўзгартириш миллий парламентлар томонидан тасдиқланиши керак, баъзи давлатларда эса бунинг учун референдум ҳам талаб этилади. Айни дамда бу нореал, ҳозирда биз бор бўлган инструментлардан фойдаланиб, олдинга қараб ҳаракатланишимиз керак", - дея маълум қилди Шойбле. У 11-13 май кунлари Италиянинг Бари шаҳрида “катта еттилик” молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари учрашувида иштирок этмоқда. Музокаралар марказида барқарор ўсишни таъминлаш, иқтисодий нотенгликни камайтириш ва киберҳужумлар билан курашиш бор.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024
Гуржистонда оммавий норозилик ортидан сайловдаги овозлар қайта саналади
11:10 / 28.10.2024