Фан-техника | 18:40 / 13.05.2017
11620
1 дақиқада ўқилади

Видео: Илон Маскнинг тезюрар туннели синови

SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск тезюрар туннель тасвирланган видеони намойиш этди. Унинг лойиҳаси The Boring Company томонидан ишлаб чиқилмоқда. Автомобиллар бундай туннель бўйлаб соатига 200 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин.

“Диққат. Бу видео кўнгил айниши ёки бош айланишига олиб келиши мумкин”, - Маск Instagram’да жойланган видеога айнан шундай ёзув қолдирди.

 

A post shared by Elon Musk (@elonmusk) on

SpaceX ва Tesla раҳбари ғоясига кўра, Вествуддан Лос-Анжелесга йўл 30-45 дақиқанинг ўрнига атиги беш дақиқани ташкил этади.

Маск апрель охирларида тезюрар ер ости туннеллари лойиҳасини намойиш этганди. У 30 даражали туннеллар тизими бўлиб, унда соатига 200 километр тезликда ичида автомобиллар жойлаштирилган платформалар ҳаракатланади.

Мавзуга оид