Си Жинпинг Пекинда Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14 май куни Хитой раиси Си Жинпинг Пекиндаги Миллий мажлислар уйида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Назарбоев ҳозирда Пекинда "Бир макон, бир йўл" форумида иштирок этмоқда.
Жинпинг учрашув вақтида Хитой ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан бери 25 йил ичида икки давлат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб келганини таъкидлаб ўтди. Икки давлат ўртасидаги энг юқори даражадаги алоқалар янада яқинлашди, томонлар сиёсий ўзаро ишончни узлуксиз мустаҳкамламоқдалар, амалий ҳамкорликни ҳар томонлама илгари сурмоқдалар.
Хитой раҳбарининг айтишича, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Хитой Қозоғистон билан биргаликда яхши қўшничилик ва дўстлик руҳини ривожлантириш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширишни, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда Хитой ва Қозоғистон ўртасида ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янада юқорироқ даражага кўтаришни истамоқда.
Жинпинг икки давлатни қонун ижрочилиги, хавфсизлик ва террорчилик, айирмачилик ва экстремистликка қарши кураш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирди. Хитой Қозоғистоннинг халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнашини қўллаб-қувватлайди ва у билан бирга БМТ, ШҲТ ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш доирасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни истамоқда.
Назарбоев, ўз навбатида, Хитой раисини "Бир макон, бир йўл" форуми очилиши муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Назарбоев Жинпинг форумнинг очилишидаги нутқи билан бугунги халқаро ҳамжамият дуч келаётган кўплаб муҳим ва долзарб масалаларга жавоб берганини айтди.
Назарбоев Қозоғистон ҳам хавфсизлик ва ривожланиш соҳаларидаги халқаро ва минтақавий масалалар бўйича Хитой билан ҳамкорликни фаоллаштиришга қизиқиш билдиришини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
08:20 / 24.10.2024
Шавкат Мирзиёев Си Жинпинг ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан суҳбатлар ўтказди
22:54 / 19.10.2024
Си Жинпинг Хитой армиясини урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди — ОАВ
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
23:21 / 25.09.2024