Президент ва биринчи хонимнинг Хитой сафаридан норасмий суратлар
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда президентнинг рафиқаси, мамлакат биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева 11-15 май кунлари давомида Хитой пойтахтида бўлди.
Президент Хитой раҳбари Си Жинпингнинг таклифига биноан 11-13 май кунлари ушбу давлатга давлат ташрифини амалга оширди, 14-15 май кунлари эса Пекинда 29 давлат раҳбарлари қаторида «Бир макон, бир йўл» иқтисодий форумида қатнашди.
Қуйида Шавкат Мирзиёевнинг форум доирасида Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев билан учрашувлари фотосуратлари келтирилган.
Форум ўтаётган вақтда иштирокчи давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари мезбон давлатнинг биринчи хоними Пэн Лиюань таклифи билан Пекинда жойлашган дунёдаги энг катта сарой комплекси — Ёпиқ шаҳарда бўлишди. Меҳмонларга сарой-музей тарихи ҳақида ҳикоя қилинди, улар қадимий осори-атиқаларни кўздан кечиришди.
Мавзуга оид
16:27 / 20.09.2024
Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
22:35 / 19.09.2024
«Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури амалга оширилади
22:32 / 19.09.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди
22:30 / 19.09.2024