Жаҳон | 08:51 / 16.05.2017
10883
1 дақиқада ўқилади

Трамп Лавровга ИШИД ҳақидаги махфий ахборотни ошкор қилишда айбланмоқда

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

Америкалик журналистлар АҚШ президенти Дональд Трампни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кислякни Оқ уйда қабул қилганда уларга махфий ахборотни ошкор қилганликда айбламоқдалар. 

The Washington Post маълумотларига кўра, гап ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш билан боғлиқ ахборот ҳақида кетмоқда. АҚШ маъмуриятидаги манбаларнинг маълум қилишича, Трампга руслар билан нима ҳақида гаплашиш мумкину, нима ҳақида гаплашиш мумкинмаслиги ҳақида аниқ кўрсатма берилган.    

"Трамп эса Россия элчисига биз иттифоқдошларимизга маълум қиладигандан ортиқроқ ахборот кўрсатди", деб таъкидламоқда нашр.

Нашрда айтилишича, бу билан ИШИДга кира оладиган ахборот манбаси хавф остига қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Лавров АҚШга икки кунлик ташрифи давомида 10 май куни Трамп билан учрашиб, Сурияда жанговар ҳаракатлардан холи ҳудудлар яратишни муҳокама қилган.  

Мавзуга оид