Юлдузнинг минимал массасини аниқлаш имкони пайдо бўлди
Америкалик астрофизиклар юлдузнинг минимал массасини баҳолашди. New Scientist тадқиқот ҳақидаги қисқа маълумоти билан бўлишди.
Олимларнинг баҳоларига кўра, Қуёшдан 15 карра енгил (ёки Юпитердан 70 карра оғир) объектлар триллион йиллар ёритиш ва юлдуз деб ҳисобланиш учун етарли энергия ишлаб чиқара олади.
Бундай ёритувчилар қаърида аввалгидек термоядровий реакциялар кечади, бу уларни жигарранг митти осмон жисмлари - юлдузлар ва сайёраларнинг оралиқ масофасида жойлашган осмон жисмларидан ажратиб туради.
Астрофизиклар 37 қизил ва жигарранг митти осмон жисмлари (энг енгил ва хира юлдузлар)нинг массасини ўлчаб, шундай хулосага келишди. Бу юлдузнинг минимал массаси чегарасини белгилаш имконини берди. Таъкидлаш жоизки, минимал масса аввалги тахминлардан кам бўлиб чиқди.
Мавзуга оид
14:54 / 17.05.2024
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг топ олийгоҳи олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
08:15 / 06.01.2024
Нобел мукофотига муносиб, аммо унга лойиқ кўрилмаган олимлар
14:30 / 07.10.2023
“Бу ер бизнес қиладиган жой эмас” — фаоллар Ботаника боғи тақдиридан хавотирда
07:50 / 04.09.2023