АҚШ конгресси Трампнинг Коми билан барча учрашувларини ўрганиб чиқмоқчи
Америкалик конгрессмен Жейсон Чаффец Федерал қидирув бюроси диретори в.б. Эндрю Маккейбуга мактуб йўллади. У бюронинг собиқ раҳбари Жеймс Комининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан барча учрашувларига доир ёзувларни тақдим этишни сўраган. Ҳужжат Вакиллар палатаси сайтида эълон қилинган.
Бундан аввалроқ, The New York Time газетаси ўз манбаларига асосланган ҳолда, шу йилнинг февраль ойида президент Трамп Комидан миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флиннга нисбатан терговни тўхтатишни сўрагани ҳақида ёзган эди. Оқ уй нашрнинг бу каби иддаоларини рад этди.
Чаффец эса нашр маълумотини тасдиқлаш ёки уни инкор этиш зарурати ҳақида сўз юритмоқда. Шу муносабат билан у ФҚБ директори в.б.дан Комининг Трамп билан учрашувларига доир барча маълумотлар, овозли, қисқа эслатма ва бошқа барча турдаги ёзувларни беришни сўраган.
Мавзуга оид
22:35
«Трамп билан ҳам, Ғарб етакчилари билан ҳам мулоқот режаланмаяпти» — Песков
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
15:41
Туск Украинада ўт очишни тўхтатиш санаси ҳақида АҚШдан декларация кутмоқда
14:42