Жаҳон | 19:05 / 18.05.2017
20805
1 дақиқада ўқилади

Time журнали муқовасида Россиянинг АҚШга таъсири акс эттирилди

Америкадаги Time журналининг навбатдаги сони муқовасида Россиянинг АҚШга таъсири ифодаланди: унда Оқ уй Василий Блаженний ибодатхонасига эврилаётгани кўрсатилган.

Журнал сайтида ушбу сурат «Россия ижтимоий тармоқларининг Америка билан уруши» ҳақидаги мақолага бириктирилган. 

Бундан аввалроқ, март ойи бошида америкаликларнинг The New Yorker журнали ўз муқовасига Россия президенти Владимир Путин суратини қўйганди ва биринчи саҳифада русча сўзлар ёзилганди.

Икки ой ўтиб эса Fox News телеканали бошловчиси эфирни русча сўзлар билан бошлаб, русча сўзлар билан якунлаган, бу орқали «русларнинг хўжайинлиги»га киноя қилганди.

Мавзуга оид