Яна бир клуб муддатидан аввал чемпион бўлди
Бельгия биринчилигида плей-офф ўйинларининг 9-турида «Шарлеруа» устидан ғалаба қилган «Андерлехт» муддатидан аввал чемпионликни кафолатлади. Брюсселликлар клуби чемпионлик учрашувида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ғолиблар сафида Лукаш Теодорчик дубль қайд этди. Яна бир голни Массимо Бруно урди. «Шарлеруа»нинг ягона жавоб голи Крис Бедья ҳисобига ёзилди.
Мавсумнинг олти кучли жамоасидан иборат турнир якунига бир тур қолганида «Андерлехт» 49 очко тўплади ва иккинчи ўриндаги «Брюгге»ни ортда қолдириб кетди (42 очко).
Бу «Андерлехт» учун 34-чемпионлик бўлди. Жамоа охирги марта 2013/14 йилги мавсумда чемпионликни нишонлаганди.
Бельгия чемпионати. Илк олтилик
9-тур
«Шарлеруа» - «Андерлехт» - 1:3
Голлар: Бедья, 27 – Теодорчик, 59, 81, Бруно, 87.
Мавзуга оид
09:25 / 19.11.2017
Алишер Усмоновнинг “Андерлехт”ни сотиб олиши мумкинлиги тасдиқланмади
15:40 / 18.11.2017
ОАВ: Алишер Усмонов Европадаги яна бир клубга эгалик қилмоқчи
02:06 / 28.09.2017
ЕЧЛ, «В» гуруҳи. «ПСЖ» «Бавария»ни, «Селтик» «Андерлехт»ни «ер тишлатди»
17:12 / 13.09.2017