Жаҳон | 12:05 / 20.05.2017
5693
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Хитой Корея ярим ороли муаммосини муҳокама қилди

Хитой давлат кенгашининг халқаро масалаларга масъул аъзоси Ян Цзечи АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан ўтказган телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилди. Бундан ташқари улар Корея ярим оролидаги аҳвол юзасидан фикр алмашишган, деб хабар қилмоқда CCTV.

Қайд этилишича, мулоқот Америка томони ташаббуси билан ўтказилган. 

Мавзуга оид