ОАВ: Франция ҳукумати Ле Пен ғалаба қозонгудек бўлса нималар қилишни режалаштирган эди?
Франция раҳбариятининг қатор юқори лавозимли вакиллари мамлакат президентлиги учун сайловларда Марин Ле Пен қозонгудек бўлса, амалга ошириладиган режаларни ишлаб чиққан. Бу ҳақда L'Obs нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Режанинг номи бўлмаган ва у қоғозда қайд этилмаган. Ундан кўзланган мақсад Ле Пен ғалаба қозонгудек бўлса мамлакатда беқарорлик ва тартибсизликлар авж олишига йўл қўймасликдан иборат бўлган. "Барча конституциявий меъёрларга риоя қилган ҳолда жамиятда тинчликни сақлаш асосий вазифа сифатида белгиланган эди", — деган L'Obs нашрига режадан хабардор манбалардан бири.
Ушбу режа муаллифлари Ле Пен ғалабасидан кейин кенг қамровли норозилик акцияларидан хавотирланишган. Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари иккинчи тур аввалидан турли тўқнашувлар содир бўлишидан огоҳ этишган.
Режага мувофиқ, мамлакат бош вазири Бернар Казнёв Ле Пен президентлик сайловида ғалаба қозонгудек бўлса, истеъфога чиқиш ўрнига парламент ёрдамида эҳтимолий инқирозга қарши курашишга тайёр бўлган. Албатта, бундай қадам конституцияга эмас, шаклланиб қолган анъанага зид бўларди. Чунки, президент бош вазирни мустақил равишда тайинлай олади, аммо уни вазифасидан четлата олмайди, деб ёзади нашр.
Бунда Казнёв тарафдорлари апрель ойидаёқ шундай бўлиши эҳтимолини "рад этишмаган", деб ёзади Le Figaro. Шундай қилиб, мазкур режа Ле Пен ҳокимиятдан четлатишга эмас, аксинча мамлакатда вужудга келиши мумкин бўлган инқирозни бартараф этишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Францияда президентлик сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтди. Унда "Маршда" ҳаракати вакили Эммануэл Макрон ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
09:22 / 06.11.2024
“Натижаларни узоқ кутмаймиз, кечқурун ғолибни эълон қилишади” – америкалик профессор сайлов ҳақида
21:44 / 05.11.2024