Хитойда жосусликда гумон қилинган 6 япониялик қўлга олинди
Хитой ҳукумати Шандунь ва Хайнань вилоятларида март ойида Япониянинг 6 фуқаросини қўлга олган ва шу вақтга қадар ҳибсда тутиб турибди. Бу ҳақда Япония ҳукуматидаги манбага асосланган ҳолда Kyodo агентлиги хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, бу шахслар айнан қандай сабаб билан қўлга олингани маълум эмас. Аммо агентликда қайд этилишича, улар жосусликда айблангани ҳақиқатга яқин. Бу икки вилоят ҳам ХХРнинг муҳим ҳарбий объектлари жойлашган ҳудудлар ҳисобланади.
Манбанинг айтишича, Хитой ҳукумати ҳодиса ҳақида Токиога хабар берган.
2015 йилда ҳам Хитой ҳудудида жосуслик фаолияти билан шуғуллангани учун 5 нафар япониялик қўлга олинганди. Улар судга тортилганди. Кейинги жараён ҳақида маълум қилинмаган.
Бундан олдинроқ Хитой бир неча йил давомида камида ўн нафар МРБ ахборот етказувчисини йўқ қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:03 / 08.11.2024
АҚШ фуқароси ГФРда ХХР фойдасига жосусликда айбланиб ушланди
14:58 / 03.11.2024
Ғарб ва СССР ўртасидаги жосуслик ўйинлари: Британияга қочган совет майори
13:50 / 10.10.2024
ГФР давлат хизматчилари ва инфратузилма ходимларини текширишни кучайтиради
00:21 / 27.09.2024