Трамп Исроил сафарини якунлади. Кейинги манзил Ватикан
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг илк хорижий сафари доирасида Исроилдан Ватиканга йўл олди. Бу ҳақда Haaretz хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, у Исроил ва Фаластинда жами 27 соат ўтказди.
Президентнинг қизи Иванка ҳамда куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер у билан сафарни бирга давом эттирмоқда.
У Исроил ва Фаластинга сафари давомида ҳудудга тинчлик келтиришга ваъда берди, бироқ ўзидан аввалги президентлар эплай олмаган бу ишнинг қандай уддасидан чиқишига аниқлик киритмади.
Трамп можаролашаётган икки давлат етакчилари билан музокаралар ўтказиб, оммавий чиқишлар қилгач ва муқаддас диний қадамжоларни кўздан кечиргач, рафиқаси, қизи ва куёви билан Тель-Авив халқаро аэропортига вертолётда етиб келди. У шу ердан илк хорижий турнесидаги кейин манзил – Италияга жўнаб кетди.
Трампни самолёти ёнида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху рафиқаси билан ва президент Реувен Ривлин кузатиб қўйишди. Бу муносабат билан учиш майдонида турли қўшинлар вакилларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.
Трамп Ал-Қудс ва Байтлаҳмда исроилликлар ва фаластинликлар тинчликка келиша олишларига умид билдирди, уларга бунда ёрдам беришга ваъда берди ва икки томоннинг вазиятни тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича ваъдаларини олганини таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ Саудия Арабистонида бўлган Трамп Исроилга сафарида араб дунёси томондан Эрон таҳдиди олдида чўчиётган Исроилга нисбатан кайфиятлар яхшиланаётганини таъкидлаб ўтди. У исроилликларни бундай имкониятни қўлдан чиқармай, араб давлатлари томондан шакллантирилаётган минтақавий "ҳамкорлар коалициясига" қўшилишга чақирди.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
09:46
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
09:40
Байден Трампга: Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ манфаатларига жавоб беради
22:44 / 13.11.2024