«Нефть музлатилди»: Венада ОПЕК йиғилиши ўтказилди
ОПЕК таркибидаги давлатлар ва альянсга аъзо бўлмаган мамлакатлар нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувини яна 9 ойга, 2018 йил марти охиригача узайтирди. Бу ҳақда бугун Венада ўтказилган йиғилиш иштирокчисига асосланган ҳолда Bloomberg агентлиги хабар тарқатди.
Келишувни узайтиришдан мақсад — бозорда нефть нархи барқарорлигига эришишдир. Нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги келишув хом ашёнинг дунё захиралари қисқариб бориши ва нефтга бўлган талаб ошишига олиб келганини таъкидланади.
Бундан олдинроқ Эрон нефть вазири Бижан Намдар Занган картел учун оптимал нарх бир баррель учун 55-60 доллар эканини қайд этганди.
Бугунги маълумотларга кўра, Brent маркасидаги нефть нархи баррелига 53,24 долларни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 20.09.2024
Йирик супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди
08:00 / 19.09.2024
Иккиламчи уй-жой нархлари бироз кўтарилди
07:24 / 08.08.2024
Венада Тейлор Свифтнинг концертлари теракт таҳдиди туфайли бекор қилинди
19:11 / 29.06.2024