Фан-техника | 07:49 / 26.05.2017
8230
1 дақиқада ўқилади
Цукерберг Ҳарвардни ташлаб кетгандан 12 йил ўтиб илмий даража олди
Facebook асосчиси Марк Цукерберг Ҳарвардни ташлаб кетгандан 12 йил ўтиб ушбу нуфузли илм даргоҳининг илмий даражасини олди. Бу ҳақда Цукербергнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
"Онажон, ўқишга қайтиб, илмий даражани оламан, деб сизга айтгандим-ку", деб ёзган Цукерберг хабарида. У ҳуқуқ бўйича доктор даражасини олди.
Бўлғуси миллиардер Ҳарвардда 2002 йилдан таълим ола бошлаган. 2004 йилда эса у Facebook ижтимоий тармоғи асосчиларидан бирига айланган ва уни ривожлантиришга кўпроқ вақт ажратиш мақсадида 2005 йилда ўқишни охиригача якунламай, университетни тарк этган.
Мавзуга оид
09:31 / 28.08.2024
Цукерберг пандемияда Оқ уйнинг Meta’га босими ҳақида маълум қилди
21:32 / 01.02.2024
Цукерберг ижтимоий тармоқлар қурбони бўлган ўсмирларнинг ота-онасидан узр сўради
21:18 / 27.11.2023
Яна учта турдаги имтиҳонлар жонли эфирга узатилади
22:14 / 11.08.2023