Наманганда анъанавий “Гул байрами” бошланди (фото)
Наманганда анъанавий “Гул байрами” бошланди. 27 май - 1 июнь кунлари ўтадиган бу йилги тантаналарга вилоятда қизғин хозирлик кўрилган. Хусусан, Наманган шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра, асосий байрам тадбирлари ўтказиладиган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номли маданият ва истироҳат боғининг ўзига 1 миллиондан зиёд гул кўчатлари ўтқазилган.
5 кун давом этадиган байрам давомида турли кўнгилочар дастурлар, ташкилот, корхона ва муассасалар гулчи боғбонларининг кўргазмалари, дизайнерларнинг гуллардан ясаган композициялари, сценарийлаштирилган адабий тадбирлар ва ҳунармандларнинг бетакрор санъат асарлари намойиши аҳолига байрам кайфиятини улашади.
Байрам тадбирлари жараёнида кўрик танловлар ғолиблари аниқланади ва “Энг ораста маҳалла”, “Энг ораста кўча”, “Энг ораста ташкилот”, “Энг ораста уй-жой мулкдорлар ширкати”, “Энг ораста хонадон”, “Энг ораста раҳбар кўчаси” номинациялари бўйича ғолиблар тақдирланади.
Темурмалик Воҳидов
Мавзуга оид
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
21:36 / 03.11.2024