Бельгия қироллик оиласи Burger King рекламасини ҳақоратли деб топди
Бельгия қироллик оиласи Burger King овқатланиш тармоғи рекламасини кескин танқид қилди ва уни қирол Филиппнинг қадр-қимматини камситади, деб топди. Бу ҳақида BBC хабар берди.
Июнь ойида мамлакатда фаолиятини бошлаши керак бўлган Burger King маҳаллий аҳолига Бельгия қироли ва "бургерлар қироли" (ресторан тармоғи рамзи)дан бирини танлашни таклиф қилди. Фойдаланувчи Бельгия қиролини танлаган тақдирда тизим танловга икки марта аниқлик киритади "Ишончингиз комилми? Ахир у сизга картошка-фри тайёрлаб бермайди-ку!", - дейилади рекламада.
"Биз бундай найрангларни қоралаймиз. Зеро унинг мақсади - тижорат, биз бунга розилик бермаймиз", - деди қироллик оиласи вакили Пьер Эммануэль де Бо.
Шуни таъкидлаш жоизки, Burger King компанияси қироллик оиласидан ҳали ҳеч қандай расмий хабар олмаган.
Мавзуга оид
17:06 / 14.09.2024
Букмекерлик компаниясининг логотипидан фойдаланган реклама агентлиги жаримага тортилди
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
20:16 / 30.07.2024
«Onasini emsin» — Тошкентда ноодатий реклама баннерлари пайдо бўлди
22:52 / 22.07.2024