Жаҳон | 10:50 / 28.05.2017
7485
2 дақиқада ўқилади

Трамп илк хорижий сафарини якунлаб АҚШга қайтди

Фото: © РИА Новости

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг илк хорижий сафарини якунлаб, ватанга қайтди. У 20 майдан 27 майга қадар Яқин Шарқда ва Европада бўлиб, бир неча саммитларда, жумладан НАТО ҳамда G7 саммитларида иштирок этди.

Унинг сафарининг биринчи қисми, 20-24 май кунлари давомидаги ташрифлари "катта динлар марказлари бўйлаб тур" бўлди.

Аввалига у Саудия Арабистонига келди ва қирол Салмон билан учрашиб, мусулмон мамлакатлари раҳбарлари саммитида қатнашди. Бу ташриф давомида Саудия Арабистонига қурол-яроғ етказиб бериш бўйича йирик шартнома тузилди (350 миллиард доллар).

Кейин америкаликлар президенти Исроил ҳамда Фаластинга ташриф буюрди, у Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳамда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди. У томонларни Яқин Шарқ муаммосини тинч йўл билан ҳал этишга чақирди. Бундан ташқари, у яҳудийларнинг Ғарбий девори (яна бир номи - Йиғи деворлари)га ташриф буюрган илк америкалик президент бўлди. Унинг "Катта динлар марказлари бўйлаб сафари" Ватиканда якунланди, у Рим папаси Франциск билан учрашди.

24-27 май кунлари давомида Трамп икки саммитда қатнашди: Брюсселда НАТО етакчиларининг 28-саммитида ва Италияда "Катта еттилик"нинг 43-саммитида. У бу саммитлар доирасида Бельгия қироли Филипп, Германия канцлери Ангела Меркель, Франциянинг янги президенти Эммануэл Макрон ҳамда Япония бош вазири Синзо Абэ билан музокаралар ўтказди. Бундан ташқари, у Римда, Ватиканга ташрифидан олдин Италия президенти Сержио Матарелла ва бош вазир Паола Жентилони билан музокараларда бўлганди.

Мавзуга оид