Жамият | 16:55 / 01.06.2017
7738
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёлик кам таъминланган оилаларга моддий кўмак берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи кам таъминланган оилаларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бу каби чора-тадбирлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Ана шундай хайрли ишлардан бири Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди. Вилоятдаги 1-3 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган муҳтож фуқаролар ва кам таъминланган оилаларга Президент топшириғига биноан беғараз асосда 60 дан зиёд ногиронлар аравачаси ҳамда 100та тикув машинаси топширилади.

Бундан аввал ана шундай дастлабки тадбир 27 май куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида бўлиб ўтган эди.

Мавзуга оид