Дайверларнинг ноёб сувости топилмалари (фотожамланма)
Коинотнинг сирли томонлари кўп, албатта, лекин Ернинг ҳам ўрганилмаган қирралари талайгина. Қалин тропик ўрмонлар, хавфли тоғ чўққилари ва Антарктика тундраларининг катта қисмидан ташқари Ернинг жуда катта қисми сув билан қопланган. У ерда бизни нималар кутаётганини билиб бўлмайди. Don't Panic сувнинг чуқур жойларига шўнғувчи дайверларнинг ноёб топилмалари ҳақида маълумот берди.
Арвоҳ-кема
2010 йилда дайверлар гуруҳи Болтиқ денгизига шўнғишди. Тадқиқотлар Иккинчи жаҳон урушида уриб туширилган самолётни излашаётган эди, тасодифан ҳақиқий арвоҳ-кемага дуч келишди. Таҳлилларга ишонадиган бўлсак, у XVII асрда қурилган бўлиб, ҳолландларга тегишли бўлган. Бироқ ҳолланд кемасининг бу ерда нима қилаётгани ва қандай қилиб чўкиб кетганги мутлақо номаълум.
Ҳераклион - ғарқ бўлган шаҳар
2000 йилда Франк Годдио томонидан топилган Ҳераклион (иккинчи номи - Тонис) Мисрнинг Ўрта ер денгизи қирғоғида, Искандария шимолида жойлашган. Шаҳар узоқ вақт афсонавий ҳисобланган, чунки тахминан 1200 йил илгари сув остида қолган бўлган. Ғаввослар сув тубидан ҳақиқатда ноёб артефактлар - олтин тангалар, тош ҳайкаллар, бронза табличкалар ва 60 та кемани олиб чиқишган. Кемалар қандай чўкиши мумкин? Нима учун маҳаллий аҳоли улардан фойдаланмаган? Жавобдан кўра саволлар кўп бу борада.
Ангелита сенотаси
Кўркам дарахтлар Мексикадаги ғор тубидаги ҳақиқий сувости дарёсининг қирғоқларини ўраб олган. Гап шундаки, дарё суви атрофдагига қараганда анча зич эди. Қора денгиз ва Амазонка ҳавзасида ҳам шундай дарёлар бор.
Бимини-роуд
Чуқурликда антропоген иншоотлар қуришга яна бир мисол. Тўғри бурчакли оҳактош жинсларнинг шаклланиши бугунги кунда Бимини-роуд номи билан машҳур. 1978 йилда олимлар плиталарнинг радиоуглевод таҳлилини ўтказишди, бунинг натижасида уларнинг 3500 йиллик тарихга эга экани аниқланди. Эҳтимол, Бимини-роуд бу бор-йўғи табиатнинг ғаройиб ўйинидир, бироқ бошқа версия ҳам бор. Тадқиқотчилар Мэнсон Валентин, Жак Майоль ва Роберт Ангов (тошлар 1958 йилда айнан улар томонидан топилган) эса Аталантида билан юзма-юз келганларини тахмин қилишган.
Йонагуни ҳайкали
1987 йилда Кихачиро Аратаке исмли дайвер Япониянинг жанубий қирғоғи ҳудудида акулаларни излаб сув остига тушган. Дайвер йиртқич балиқлар ўрнига антропоген келиб чиқишга эга улуғвор монолит плиталарга дуч келган. Бугунги кунда Рюкюс Университетининг тадқиқотчилар гуруҳи сув тубидаги монументни ўрганиш билан шуғулланмоқда. Гуруҳ раҳбари Масааки Кимура бир неча дадил тахминларни илгари сурган, уларга кўра, Йонагуни ярим миллион йил илгари қурилган. Бироқ ким томонидан?
Болтиқ денгизи аномалияси
"Болтиқ денгизи аномалияси" 2011 йилда Швециянинг Ocean X жамоаси томонидан кашф қилинган. Асосий доиранинг ичида чуқурликка олиб тушувчи зинага ўхшаш нимадир бор. Олимлар ҳануз бунинг мантиқий изоҳини топишга ҳаракат қилишади, бироқ тахминларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади.
Арслон шаҳри
"Арслон шаҳри" номи билан машҳур Ши Ченг қачонлардир Хитойнинг Чжэцзян провинциясининг сиёсат ва савдо маркази бўлган. Бироқ 1959 йилда Хитойнинг ўсиши ва модернизацияга уринишлар ҳукуматнинг бу ҳудудга гидроэлектр станцияси кераклигига доир қарорига сабаб бўлган. Натижада сунъий кўл шаҳарни босиб қолган. Шуниси ажабланарлики, 58 йилда Арслон шаҳрига оид барча маълумотлар йўқолган эди, яқинда эса маҳаллий дайверлар сув остидаги маҳобатли вайроналарга дуч келишди.