Жаҳон | 01:03 / 05.06.2017
22315
1 дақиқада ўқилади

Оятуллоҳ Хоминаий: «АҚШга ишониб бўлмайди»

Эрон Ислом Республикаси олий раҳбари Саййид Али Хоминаий АҚШга ишониб бўлмаслигини, бу ҳақда ҳатто эндиликда Европанинг баъзи бир давлатлари раҳбарлари ҳам айтишаётганини таъкидлаган, дея хабар беради ISNA агентлиги.

Хоминаийнинг қайд этишича, бир неча ўн йил йилгари Ислом инқилоби етакчиси оятуллоҳ Хумайний АҚШга ишониб бўлмаслигини у «катта иблис» эканлигини таъкидлаган эди. 

«Энди орадан ўттиз йилдан зиёд вақт ўтиб, Европадаги баъзи бир давлатлар раҳбарлари АҚШга ишониб бўлмаслигини айтиб, бу фактни тан олишмоқда...» — деган Хоминаий 28 йил муқаддам вафот этган Ислом инқилоби етакчиси оятуллоҳ Хумайнийнинг хотирасига бағишланган маросимда сўзга чиқиб.

Мавзуга оид