АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ҳукумат кучларига зарба берди
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ат-Танфадаги Сурия ҳукумат кучларига янги зарба берди.
Ҳарбийлар хабарида айтилишича, "Сурия жанубида ихтилофларга йўл қўймаслик ҳудуди ичкарисидаги, Суриянинг амалдаги тузумини қўллаб-қувватловчи қўшимча кучлар" йўқ қилинган.
"Аввалги огоҳлантиришларга қарамасдан, Сурия тузумини қўллаб-қувватловчи кучлар ихтилофлардан қочиш ҳудудига киришган. Гап Ат-Танфа гарнизонида жойлашган ҳамкор кучлар ва коалицияга таҳдид қилган танк, артиллерия, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, қурол-аслаҳа ташувчи автомобиллар ва 60 дан кўпроқ аскар ҳақида кетмоқда", дейилган хабарда.
Коалициянинг маълум қилишича, бир нечта огоҳлантиришлардан кейин иккита артиллерия қуроли, битта ҳаво ҳужумига қарши қурол ва битта танк йўқ қилинган".
Маълум қилинишича, Ат-Танфада коалиция ҳарбийлари бир неча ойдан бери жойлашганлар ва маҳаллий аҳолини ИШИДга қарши курашишга машқ қилдирмоқда.
"Коалиция Сурия тузуми ва тузумни қўллаб-қувватловчи кучлар билан жанг қилмоқчи эмас, бироқ тузумни қўллаб-қувватловчи кучлар ихтилофлардан қочиш ҳудудини бўшатишдан бош тортсалар, ҳимояланишга тайёр", дейилган коалиция қўмондонлигида ва жанубдаги барча кучларни эътиборни ИШИДга қарши курашга қаратишга чорлаган.
Коалиция аввалроқ ҳам Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватловчи кучларга зарба берганди. Бу 18 май куни Ат-Танфада юз берган. Бунгача апрелда америкалик ҳарбийлар қанотли ракеталар билан Шайрат авиабазасига зарба беришганди.
Мавзуга оид
08:30 / 05.01.2020
Триполига зарба берилиши оқибатида 28 курсант ҳалок бўлди
20:01 / 14.10.2018
Яманда микроавтобусларга зарба берилиши оқибатида 15 киши ҳаётдан кўз юмди
16:10 / 13.05.2018
АҚШ Суриядаги ҳарбий базаларини эронликлар босиб олишидан чўчимоқда
00:43 / 19.06.2017