Ўзбекистон | 21:46 / 07.06.2017
39712
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: "Кун"

Тимур Аминжонович Ишметов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Т.Ишметов бунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

Бундан аввал Марказий банкка янги раис тайинлангани тўғрисида хабар берилган эди. Унга кўра, бу лавозимни Мамаризо Бердимуратович Нурмуратов эгаллади. 

Мавзуга оид