Жаҳон | 09:45 / 11.06.2017
8684
1 дақиқада ўқилади

Меркель "Трамп девори"ни танқид қилди

Фото: Reuters

АҚШ ва Мексика ўртасида девор қурилиши иммиграция билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилмайди. Бу ҳақда Мехикога ташрифи вақтида Германия канцлери Ангела Меркель айтиб ўтди, деб хабар бермоқда ВВС.

Меркелнинг айтишича, тарих миграция муаммоларини давлат ўз қўшнилари билан яхши муносабатда бўлгандагина ҳал қилишга муваффақ бўлинганини кўрсатган.

"Аёнки, аввал одамлар ўз она ерларини ташлаб кетишлари сабабларини ҳал қилиш керак, бу эса девор қурилиши ва изоляция муаммони ҳал қилмаслигини англатади", деб айтди Меркель.

Меркель ноқонуний миграцияни тўхтатишнинг ечими ночор ҳудудларда турмуш тарзини яхшилаш ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Меркель 2015 йилдан бошлаб ярим миллиондан кўпроқ муҳожирни қабул қилгани учун Германияда танқид қилиб турилади.

Мавзуга оид