Сувли югуриш йўлакчаси намойиш этилди
Агар сув остида югуришга ҳаракат қилиб кўрган бўлсангиз, унинг қаршилиги туфайли бу қийин иш эканини яхши биласиз. Бироқ бунинг ҳам ижобий жиҳатлари бор экан. Яхши жисмоний тайёргарликка эга кишилар шу тариқа сувда тетикланиб олишлари мумкин. Энг яқин сув ҳавзасигача масофа узоқ бўлса, Water Walker югуриш йўлакчаси бу муаммони ҳал қилиши мумкин. Hi-News'да шу ҳақида хабар берилди.
Ҳа, Water Walker — ҳаракатланувчи тубга эга сув тўлдирилган катта идиш - югуринг ва чўмилинг. Одатий югуриш йўлакчалари каби унда ҳам туб ҳаракат тезлиги бошқарилади, сувнинг қарши оқимини яратиш ва уларнинг интенсивлигини назорат қилиш имкони мавжуд. Душ кабиналари ва жакузига хос бўлган бошқа созламалари ҳам бор.
Қурилма икки хил вариантда ишлаб чиқарилади: биринчиси сув остида соатига 2,5 километр тезликда ҳаракатланиш имконини беради. Pro-версияси эса соатига 6,5 километрга эришишга қодир ва у сув остида сузиш ветеранлари учун мўлжалланган. Яна бир муҳим ижобий жиҳати: агар чарчаган бўлсангиз, Water Walker сизга спа-режимни ёқиб, дам олишга шароит яратади.
Мавзуга оид
12:44
Ҳар 100 та сўз учун ярим литр сув. Сунъий интеллект чатботлари жиддий экологик муаммоларни юзага келтирадими?
09:20 / 09.09.2024
Сув ҳавзаларида моторли транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади
12:22 / 06.09.2024
Португалия сув ресурслари барқарорлигига сармоя киритишга чақирмоқда
09:02 / 03.09.2024