Жамият | 18:17 / 22.06.2017
23356
1 дақиқада ўқилади

Бирданига бойиб кетган кабутар интернет фойдаланувчилари ғазабига сабаб бўлди

Тумшуғида 20 доллар бўлган кўча кабутари Imgur платформаси фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.

«Агарда бу қуш сиздан кўра кўпроқ пулга эга бўлса, овоз беринг», - дея ёзди NapalmScatterBrain тахаллусига эга фойдаланувчи. Айнан у суратни сайтга жойлаштирган. Қарийб 3,5 минг фойдаланувчи бунга ўз овозини берди.

«Гап шундаки, унда ҳақиқатдан ҳам мендан кўра кўпроқ пул бор», - дея ёзишди фойдаланувчилар. «Лаънати кабутарлар бизнинг пулларни ўмармоқда!», - деган сайт фойдаланувчиларидан яна бири.

Баъзилар эса 20 доллар айнан қушда эканини тўғри, деб топишган. У маблағни нимага сарфлашни ҳатто билмаслиги ҳам иддао этилди. «Барча қушларнинг ҳисоб рақамлари бор», - дея хулоса қилган бошқалар.

Мавзуга оид