Спорт | 22:54 / 23.06.2017
20032
2 дақиқада ўқилади

 Зинедин Зидан — 45 ёшда (фото)

23 июнь куни яқин ўтмишнинг афсонавий футболчиси, айни пайтда Мадриднинг «Реал» клуби устози Зинедин Зидан 45 ёшга тўлди.

Франция терма жамоасида тўп сурган, келиб чиқиши жазоирлик бўлган бу афсонавий футболчи ўз карьераси давомида қўлга киритмаган соврини деярли қолмаган.

У Францияда бўлиб ўтган 1998 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати чемпиони ҳисобланади. Ўша йили Зизу жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида Франс футбол журнали томонидан таъсис этилган «Олтин тўп»ни қўлга киритади. 2004 йилда эса у УЕФА томонидан Европадаги сўнгги 50 йилнинг энг яхши футболчиси, дея тан олинади.

«Реал» бош мураббийи сифатида у бор-йўғи бир ярим йил ишлаганига қарамасдан у тарихий натижани қўлга киритиб бўлди: «қаймоқранглилар»ни у кетма-кет икки марта Чемпионлар лигаси соврини сари муваффақиятли бошлай олди. Унинг қўл остида «Қироллик клуби» энг янги тарихда бу натижани қўлга киритган илк клуб сифатида тарих зарварақларидан жой олди.

Мавзуга оид