Жамият | 18:27 / 26.06.2017
12938
1 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчилари арғамчидан сакраш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди

Япониянинг Фудзисидаги бошланғич мактаб ўқувчилари арғамчидан сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишди. 12 нафар боладан иборат жамоа бир дақиқа ичида 225 маротаба сакраган, икки нафар бошқа ўқувчи эса улар учун арқонни айлантириб турган.

Аввалги гуруҳ рекорди тўрт йил аввал Хироми бошланғич мактаби ўқувчилари томонидан ўрнатилганди.

Мавзуга оид