Жаҳон | 18:09 / 27.06.2017
6083
1 дақиқада ўқилади

Берлускони сиёсатга қайтишни мўлжалламоқда

Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони мамлакатдаги маҳаллий сайловлар якунига кўра, сиёсатга қайтишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Таъкидланишича, 25 июнь куни бўлиб ўтган муниципал сайловларда Берлусконининг Forza Italia («Олға, Италия») ва ҳукмрон «Шимолий лига» партияси 22 шаҳардан 16 тасида ғалаба қозонди.

Нашрнинг ёзишича, бу ғалаба ҳукмрон сўл-марказ Демократик партия учун шок бўлди. Айниқса, Генуя шаҳри ўнгларга овоз бергани катта таъсир қилган.

Мавзуга оид